Ҳозирги замон ишлаб чиқаришини кимё саноати маҳсулотларисиз тасаввур этиш қийин. Кимё саноатида инсон ҳаёти учун лозим бўлган барча маҳсулотлар – озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, қишлоқ хўжалиги учун ўғитлар, заҳарли моддалар, каучук, пластмасса, толалар, асбоб-ускуналар, дори-дармонлар ва бошқалар ишлаб чиқарилади. Кимё саноати кон-металлургия ёқилғи-энергетика, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш, қоғоз-целлюлоза, энгил ва озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги тарққиётида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу БМИда Ўзбекистонда кимё саноатининг жойланиши ва ривожланиш истиқболлари таҳлил қилинган.