Мамлакатимизда ҳар йили истиқболли, янги ғўза навлари ишлаб чиқаришга жорий этилиб, катта ер майдонларида, минтақалар, вилоятлар, туманлар мисолида экилиши таъминланмоқда. Мазкур битирув ишида S-8295 ғўза навини тупроқ-иқлим шароитига мослашишида турли экологик омилларнинг таъсирида фенотипик ўзгарувчанлиги, фенологик кузатишлар асосида ўганилган ва амалиётга тавсия этилган.