Фарғона вилоятининг бошқа туманлари каби Олтиариқ туманида ҳам қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишда алмашлаб экиш ҳудудини ташкил этиш деҳқончилик самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга, сабаби, ҳайдалма ерлар қишлоқ хўжалигининг асосий ва энг унумли ерларидир. Олтиариқ туманининг асосий ер майдонлари суғориб экин экиладиган ерларга тўғри келади. Ушбу битирув малакавий ишда Олтиариқ туманида қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишнинг географик асослари атрофлича таҳлил қилинган.