Ҳозирги экологик шароитда тупроқда, ўсимлик қоплами ва барча микроорганизмлар таркибида ўзига хос ўзгаришлар экинлар ҳосилининг пасайишига, маҳсулот сифатининг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Қишлоқ хўжалигига келтирилаётган иқтисодий зарарларнинг кўпчилигини бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва бегона ўтлар келтириб чиқармоқда. Улар орасидаги рақобатлар тупроқдаги минерал, органик моддаларга, сувга, ёруғликка бўлган эҳтиёжи асосида вужудга келиб қолмасдан, балки турли касаллик ва ҳашаротларнинг сақланишида, тарқалишида ҳамда янги ареалларини ҳосил қилишда намоён бўлмоқда.