"Бушуев зотли қорамоллар сут йўналишидаги қорамол зоти бўлиб унинг маҳаллий шароитга мослашувчанлиги, қон паразитар касалликларига нисбатан чидамлилиги ва сут таркибидаги ѐғ миқдорини юқори бўлишлиги билан бошқа зотлардан фарқланади. Улар тез етилувчан, гўшт маҳсулдорлиги юқори бўлади. Лекин сут маҳсулдорлиги бўйича бошқа зотларга рақобат бўла олмайди. Ушбу зотда камчиликлар ҳам мавжуд, яъни кўкрагини нисбатан торлиги, елин ҳажмини кичиклиги ва бошқалардир."