Давлат шаҳарсозлик кадастри мустақил Ўзбекистон учун тез суръатларда ривожланаётган ўқув фанлари туркумига киради. Давлат шаҳарсозлик кадастри - аҳоли яшаш жойлари ҳудудларидаги барча ер майдонлари бўйича тизимлаштирилган, ишончли маълумотлар тўплами (маълумотлар базаси). Давлат шаҳарсозлик кадастрида ҳар битта ердан фойдаланувчи субъект бўйича ердан фойдаланувчининг, ер эгаси ёки мулкдорининг номи кўрсатилади, юридик мақоми, ер участкаларининг умумий шакли, жойлашган ўрни, майдони, ер турлари, тоифалари, уларнинг қулайликлари, сифати ва баҳоси тўғрисидаги мукаммал маълумотлар берилади.