2016 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот 7,8 фоизга ўсганлиги қайд этиб ўтилди. Саноат маҳсулоти ҳажмлари – 6,6 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари – 12,5 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,4 фоизга,хизматлар – 12,5 фоизга ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз
миқдорида профицит билан ижро этилди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади ва 5,7 фоизни ташкил этди.