Мавзунинг долзарблиги: Жамиятнинг маънавий такомили унда амалга ошириладиган таълим - тарбия ишларининг мазмуни, шакл ва моҳиятига боғликдир. Шу боисдан ҳам таълимдаги янгиланишни, республикамизда амалга оширилаётган боскичма - боскич таълим тизимини педагогик талкин килиш, бу жараённи самарадорли кечишини таъминлаш зарурияти юзага келади. Маълумки, болаларнинг асосий вакти уйин билан утади. Ўйин - мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожланишининг муҳим воситаси, уларнинг асосий фаолияти булиб ҳисобланади. Ўйин жараёнида бола шахси фаолият субъекти сифатида шакллана бошлайди. Ўйин узок даврлардан бери машҳур олимлар, педагог-психологлар, файласуфлар, социологлар, этнографлар ва маданият арбоблари диккатини узига каратиб келган.