Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, жаҳон таълими стандартлари даражасида шахсга таълим бериш ва ижтимоий тарбия самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Жамият маънавиятини юксалтиришга бўлган ижтимоий эҳтиёжни қондириш талаби таълим тизимини такомиллаштиришни тақозо этади.