Тупроқдан илмий асосда тўғри фойдаланиш учун унинг хоссасини, хусусиятларини, тавсифини, агрономик кўрсаткичларини, табиий унумдорлигини ва маълум табиий шароитларини ҳисобга олиш керак. Тупроқшунослик курси ўзига хос махсус курс бўлиб, унинг биринчи қисмида тупроқ пайдо бўлиш жараёни, тупроқ профилининг тузилиши, тупроқнинг таркиби, хоссалари ва унумдорлигига оид малумотлар берилган.