Деҳқончилик илмий изланиш асослари билан курси ўзига хос махсус курс бўлиб, унинг биринчи қисмида тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш, бегона ўтларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кураш чораларини тўғри амалга ошириш, ерларга сифатли ишлов бериш, экинларни навбатлаб экиш ва деҳқончилик тизимини илмий асосда ташкил этишга оид малумотлар берилган.