Ушбу ўқув-услубий мажмуа амалдаги дастур асосида тайёрланиб, унда фан бўйича муаммоли маърузалар тўплами, семинар машғулотлар ишланмалари, мустақил иш топшириқлари, тавсия этилган адабиётлар рўйхати жамланган. Муаммоли маъруза матнида замонавий педтехнология тизимига суянган ҳолда дарс мақсади ва идентив ўқув мақсадлари, мавзу бўйича кўриб чиқилиши зарур бўлган муаммолар, назорат саволлари келтирилган.