Этил спирти фармацияда дори турларини тайёрлашда консервант сифатида, ўта соф гален ва органопрепаратларни олишда ажратувчи сифатида ва ажратмаларни ёт моддалардан тозалашда ишлатилади. Баъзан ошқозон яллиғланганда ичишга берилади. Этил спиртининг 33% ли эфитмаси қон заҳарланганда венага юборилади. XI ДФ бўйича этил спиртини 95%, 90%, 70%, 40% ли эритмалари расмий препаратлар ҳисобланади. Этил спиртининг сифати XI ДФ бўйича текширилади. Бу учувчан, кўзғалувчан, ачиштирадиган мазали суюқликдир. Этил спирти сув, эфир, ацетон, глицеринлар билан хоҳлаган нисбатда аралашади. Зичлиги р=0,8060—0,8054 бўлиб, бу 96,2- 96,5% С2Н5ОН га тўғри келади. Сувсиз спиртнинг зичлиги (абсолют спиртнинг) р=0,78927 бўлиб, 100% этил спиртига туғри келади, Дорихоналарда асосан 96,2 0,7% ли спирт бўлади.