Ўзбекистонда барча жабҳаларда бўлганидек, таълим соҳасини ислоҳ қилиш сиёсати ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг қабул қилиниши ҳам фикримиз далилидир. Таълим соҳасида ўтказилаётган барча ислоҳотлар замирида ўқувчиларимизга пухта билим бериш, уларни комил инсон қилиб тарбиялашдек шарафли вазифа ётади. Ўқувчиларнинг фан сирларини мукаммал эгаллашлари, қобилятларини намоён этишлари, ўзлари қизиққан фанлар бўйича ижодий фаолиятларини намоён қилишларида уларнинг таълим тайёргарлик даражасини аниқлашнинг кўп балли рейтинг тизимини жорий этиш долзарб масаладир.