Суртмалар, малхамлар, шам дорилар, хаб дорилар тиббиёт қаламчалари юмшоқдори турлари деб айтилади, Улар турли хил дисперс системага таъаллуқли бўлиб, юмшоқ консистенцияга (ҳолатга) ва умумий ўхшашлик белгиларига эга. Масалан: суртмалар, шамлар майин ёпишқоқ муҳитга эга. Ҳаб дорилар мулойим хамирлардан тайёрланади ва фақат сақланиши давридагина қуриб қаттиқ консистенцияга айланади.
Дорихона дорихатида юмшоқ дори турлари 10-15% ни ташкил этади. Бу шу билан тушунтириладики, кўпгина суртмалар, шамлар саноат корхоналарида тайёрланади. Пластирлар, горчичниклар, медицина қаламчалари, капсулалар, капсулага ўралган дорилар фақат корхоналарда ишлаб чикдриладиган дори турларидир.
Суртмалар — сиртга қўлланиладиган дори турлари бўлиб, улар юқори ёпишқоқлик хусусиятига эга бўлган суюқликпардир. Тери ёки шиллиқ қаватлар устида текис, оқдмайдиган юпқа сирт ҳосил қилиш хусусиятига эга. Суртмалар хона қароратида ўзининг ёпишқоқ ҳолатини сақлайди ва ҳарорат оширилганда оқувчан суюқликка айланади. Суртмалар дисперсологик таснифланиши бўйича эркин ҳар томонлама дисперс шаклсиз мулойим ёки майин аралашма. Тиник суюқликлардан улар оқувчанлигининг йўқлиги билан фарқланади.