Ушбу маъруза матни кундузгининг 5321600 – «енгил саноати технологиялари ва жиҳозлари», йўналишидаги бакалаврлар учун тузилган. Унда табиий ва кимёвий тола-ипларнинг тузилиши, хоссалари, уларнинг олиш усуллари ва қўллаш соҳалари ёритилган ва шу тола ва иплардан тўқилган газламаларнинг, трикотаж ва нотўқима полотноларнинг, табиий ва сунъий мўйна, чармларнинг, бириктирувчи материалларнинг тузилиши ва хоссалари, уларни пардозлаш жараёнлари, ассортименти, геометрик, механик, физик, оптик ва иссиқлик хоссалари ёритилган.