Жиноят процессидаги алоҳида тоифадаги жиноят ишларини юритиш субьектига нисбатан олинган бўлиб, унинг вояга етмаганлиги, руҳий касаллиги ёки жиноятдан моддий, маънавий ва жисмоний зарар кўрган жабрланувчини мавқеини кўтариш яъни жиноят тақдирини ҳал қилишда алоҳида ўринга эга эканлигини таъкидлаш мақсадида турклаштирилган. Алоҳида тоифадаги жиноят ишларини юритиш ўз ичига учта муҳим мавзуни ўз ичига олади. 1)Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларини юритиш (60-боб, 547-564-моддалар) 2) Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш (61-боб, 565-581 моддалар) 3) Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш (62-боб, 582-586). Бу ишларни юритишни алоҳида деб номланишининг сабаби: 1. Бу туркумдаги жиноятларни тергов қилиш жумладан исбот қилишнинг ўзига хос хусусиятини мавжудлиги, ҳимоячи, вакил, қонуний вакил, эксперт, мутахассис (педагог) иштирокининг шартлиги, сўроқ қилиш тартибининг мавжудлиги, қўлланиладиган мажбурлов чораларининг ўзига хослиги, суд муҳокамаси ва унинг қарорларини умумий иш юритишга ўхшамаслигидир.
Алоҳида тоифадаги жиноят ишларини бизнинг назаримизда кенгайтириш лозим. Масалан: ювенал юстицияни ташкил қилиш, ярашувчилик институтини кенгайтириш ва ҳакозо.