Неонатология педиатриянинг бир қисми булиб, у чақолоқлар ҳақидаги фандир.Қўлланма барча босқичдаги ўқувчилар – талабалар, клиник
ординаторлар, магистрлар, неонатологлар, педиатрлар ва акушер-
гинекологлар учун мўлжалланган бўлиб, унда муддатида ва чала туғилган
болаларнинг ташқи муҳитга мослашиш хусусиятлари, ушбу даврда уларни
парвариш қилиш усуллари келтирилган.
Юқорида келтирилганларни ҳамда неонатология бўйича давлат
тилидаги адабиётлар танқислигини эътиборга олиб курсимиз ходимлари
томонидан ушбу қўлланма яратилди.
Муаллифлар ушбу қўлланма бўйича барча фикр ва
мулоҳазаларингизни мамнуният билан қабул қилишади.