Мазкур услубий кўрсатма «Пахта ва каноп экинлари махсулотларини тайёрлаш ва сақлаш технологияси» фанидан тажриба ишларини бажариш учун тузилган бўлиб, унда талабаларга пахта маҳсулотини давлат стандартлари бўйича қабул қилиш, қўлда ва машинада терилган пахтанинг намлиги ва ифлослигини аниқлаш, ҳамда намуналар олиш, чигитли пахтани андозаларга таққослаш билан навларга ажратиш, чигитли пахтанинг ифлослигини ва намлилигини аниқлаш, ЛПС-4 асбобида чигитли пахта ва тола навини аниқлаш, қутбланган нур ёрдамида толанинг навини аниқлаш, толанинг ифлослигини қўлда ва анализаторда аниқлаш усуллари билан танишадилар ва бажариш усулларини ўргатади.