Монографияда жамият тараққиётида маънавият, фалсафанинг роли ва аҳамияти, шу билан бирга ижтимоий тараққиётни муҳим омили ҳисобланган
креатив фикрлаш, инновацион, конструктив илмий тафаккур тарзининг назарий ҳамда концептуал асослари кўрсатилган. Монографиядан Республикамиз олимлари ва мутахассисларининг илмий билиш методологияси, илмий тафаккур маданияти ва тарзи даражаси, креатив фикрлаш салоҳиятини такомиллаштириш ва
юксалтиришга қаратилган мақсадларда фойдаланиш мумкин.