Ушбу ўқув адабиѐтида фармакокинетиканинг умумий ва хусусий масалалари ўрин олган. Шу жумладан фаннинг аҳамияти, клиник фармакология ва клиник фармация билан боғлиқлиги, фармакокинетик моделлар, константалар, дориларни сўрилиши, тарқалиши, оқсиллар билан боғланиши, биотрансформацияси ва экскрецияси. Буларни физиологик ва патологик холатларда ўзгариши хам дориларни қўшиб ишлатишда фармакокинетиканинг ўзгариши. Фармакокинетика фани
дориларни ўринли, самарали ва зарарсиз ишлатишда аҳамияти кўрсатилган. Айрим кўп ишлатиладиган асосий дори препаратларини қисқача характеристикаси келтирилган. Фармакокинетика фанининг провизорлар тайѐрлашда ахамияти асосланган. Дарслик фармацевтика институти талабалари, магистрлар, малака ошириш факултети талабалари, дорихона ходимлари учун мўлжалланган.