Кимёвий реакцияларни тезлатувчи қулай йўллардан бири катализатор қўллашдир. Шунинг учун охирги йилларда ўзлаштирилаётган кимё саноатдаги кўпгина янги ишлаб чиқаришлар (90%) катализатор иштирокида боради. Катализатор иштирокида кимёвий реакциялар минг ва миллион марта тезлашади, анча паст ҳароратда кетади ва иқтисодий фойдалидир.