Бу фан мутахассисларда технологик дунё қарашни шакллантиради. Технологик жараёнларни яратиш ва маълум ишлаб чиқаришда уларни қўллаш учун кимёвий жараёнлар ва реакторларнинг назарий асосларини, хом-ашё ва қувватлардан оқилона фойдаланиш асосларини билиш зарур. Бу масалалар ечими атроф-муҳит ҳимояси билан мутаносиб олиб борилмоғи зарур. Ушбу дарсликда юқорида санаб ўтилган мавзулар кўрилган.