Жамият ва табиат асоси, уни ўз фаолияти билан ривожлантирувчи ва бошқарувчиси инсон эканлигини эътиборга олиб, унинг ҳаёт фаолиятини яхшилаш, эъзозлаш – тараққиёт йўлидаги муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан фуқароларимизнинг ҳаёт шароитини яхшилаш, уларни турли таъсирлардан сақлаш, ҳар қандай ҳолатда ҳам эҳтиёт этиб, муҳофаза этиш асосий эзгу мақсадимиз қилиб олинган.