Бугунги кунда маҳаллий саноатнинг тараққиёти унинг жаҳон стандартларига мос келувчи рақобатбардош маҳсулот яратишга боғлиқ. Ушбу вазифа ўз навбатида муҳим бир кўрсаткични-рақобатбардошликни тўғри баҳолай билишни, сифатли, нуфузли турдош товар намуналари билан оқилона таққослай олишни, рақобатбардошликни белгиловчи параметрларни ўрната олишни талаб этади.