Туризм бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида жуда тез сурьатларда ривожланаётган иқтисодий соҳа ҳисобланади. Маьлумотларга қараганда туризм фаолияти даромад келтириш бўйича дунёда нефт қазиб олиш ва автомобилсозлик саноатидан сўнг 3 ўринда туради. Мамлакатимизда ҳам туризм йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Туризм деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши пайдо бўлади, лекин сиз ва бизга маьлумки, туризм географик принцип бўйича 2 турга бўлинади: ички туризм ҳамда ташқи туризм.