Ушбу тўплам мусулмон Шарқида машҳур Боязид Бистомий, Абулҳасан Харақоний, Бобо Кўҳий, Абусаид Абулхайр, Носир Хисрав, Абдуллоҳ Ансорий, Юсуф Ҳамадоний, Аҳмади Жом, Муҳаммад Ғаз-золий, Аҳмад Ғаззолий, Айнулқуззот Ҳамадоний, Ҳаким Саноий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Низомий Ганжавий, Нажмиддин Кубро, Маж-диддин Бағдодий, Фаридиддин Аттор, Шаҳобиддин Суҳравардий, Сайфиддин Бохарзий, Бобо Афзал, Саъдий Шерозий, Жалолиддин Румий, Нажмиддин Розий, Фахриддин Ироқий, Азизиддин Насафий, Паҳлавон Маҳмуд, Амир Хусрав Деҳлавий, Хожа Али Ромитаний, Носир Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Камол Хўжандий, Ҳофиз Шерозий, Шоҳ Неъ-матуллоҳ Валий, Абулвафо Хоразмий, Ҳусайн Хоразмий, Қосим Анвор,
Яъқуб Чархий, Хожа Исмат Бухорий, Имодиддин Насимий, Хаёлий Бухорий, Абдураҳмон Жомий, Шайх Баҳоий, Имло Бухорий, Шавкат Бухорий каби ана шундай 100 дан ортиқ донишманд зотлар, машҳур валийлар ва мутасаввиф шоирларнинг маънавий-ахлоқий муаммолар ва инсоний камолот
масалалари, ҳақиқий ва мажозий ишқ тараннуми узининг юксак бадиий талқинини топган, диний, тасаввуфий ва дунёвий илмлар асосидаги кенг ва чуқур фикр-мушоҳадалар ҳамда кўп йиллик ҳаётий тажрибадан келиб чиққан мақол ва ҳикмат даражасидаги панд- насиҳатга йўғрилган теран маъноли, бадиий баркамол рубоийларини ўз ичига олади.