Ҳуқуқий маданият бу ҳар бир жамиятда ҳуқуқнинг ижтимоий қадрият сифатида мавжуд бўлиши ва ривожланишида ифодаланадиган ҳуқуқий онг ва қонунийлик ҳамда юридик амалиётнинг чинакам аҳволи, қонунчиликнинг сифат даражаси бўлиб, у мазкур жамиятнинг ўзига хос юридик бойлиги ҳамдир.
Айнан шу боис аҳоли, айниқса ёшлар ҳуқуқий маданиятини ошириш вазифаси давлатимиз ва жамоатчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди.