Тадқиқотнинг мақсади тўқима ўрилишини ҳамда толавий таркибини ўзгартириш асосида янги таркибли қотирма мато ассортементини яратиш ва қотирма матонинг бикрлигини аниқлашнинг обектив усулини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади парчаланиш даражасини ошириш ва техник-иқтисодий самарадорликни кўтариш учун кон массиви мустаҳкамлигининг кучсизлантириш зонасида СФМ эритмасидан фойдаланиш орқали БПИ олиб бориш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади мис ишлаб чиқариш шлакларини икки босқичли совутиш ёрдамида енгил янчиладиган ва осон флотацияланадиган шлакларни ҳосил қилиш ва уларни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ўта тоза моддаларни олиш тизимида кўп колонкали адсорбцион ускунанинг чиқишидаги сигналларга ишлов берувчи қурилма ва элементларнинг синтези ва таҳлил усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларда ажратилган тил бирликларининг функционал-семантик ва когнитив хусусиятларини, улар томонидан концептуал ахборотнинг вербал воситалар ёрдамида фаоллашуви жараёнини ўрганиш; ушбу тил бирликлари маъноларининг амалда қўлланилиши ва модификациясини таъминловчи асосий омилларни аниқлаш; турли тизимли тилларда концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг когнитив хусусиятларини тадқиқ қилишдан иборатдир.
Тадқиқот мақсади. Шимолий – ғарбий қизилқум ҳудуди шароитида урчитилувчи қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг этологик хусусиятлари, этограмма кўрсаткичлари, ушбу хусусиятларнинг қўйларда ва уларнинг авлодларида маҳсулдорлик кўрсаткичларининг шаклланиши ҳамда намоён бўлишига таъсирини ўрганиш асосида улар маҳсулдорлигини ошириш йўлларини аниқлаш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.
Тадқиқотларнинг мақсади соф ҳолда урчитилаётган қора-ола ва қизил чўл зотлари ҳамда голштин зоти билан чатиштириш натижасида олинган дурагай буқачаларни ўзининг иқлими, экологик ҳолати билан бошқа вилоятлардан кескин фарқ қиладиган Қорақалпоғистон ҳудуди шароитида гўшт маҳсулдорлиги ва ушбу кўрсаткичларга ҳар хил омилларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади чекли ва чексиз соҳаларда вақт бўйича иккинчи тартибли ҳосилага эга бўлган каррали характеристикали учинчи ва бешинчи тартибли тенгламаларга чегаравий масалалар қўйиш ва уларни текшириш ҳамда бешинчи тартибли тенгламага қўйилган масалани Фурье усулида ечиш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади давлат олий таълим муассасаларининг тадбир-корлик фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаш-тириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади номланмаган шартномаларни такомиллаштириш ва фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.