Тадқиқотнинг мақсади. Қизилқум регионида яратилган сур рангли қоракўл қўйларининг янги Қарнабчўл иқлим шароитида биологик, маҳсулдорлик ва ирсий хусусиятларини шу зонада азалдан урчитиладиган қора рангли қоракўл қўйлари кўрсаткичлари билан қиёслаб ўрганиш асосида, сур қўйлар салоҳиятидан фойдаланишнинг самарали йўлларини аниқлаш орқали уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг илмий - амалий асосларини такомиллаштириш тадқиқотнинг мақсади сифатида танланди.