Тадқиқот мақсади. Шимолий – ғарбий қизилқум ҳудуди шароитида урчитилувчи қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг этологик хусусиятлари, этограмма кўрсаткичлари, ушбу хусусиятларнинг қўйларда ва уларнинг авлодларида маҳсулдорлик кўрсаткичларининг шаклланиши ҳамда намоён бўлишига таъсирини ўрганиш асосида улар маҳсулдорлигини ошириш йўлларини аниқлаш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.