Фанлар қаторида криминалистика марказий ўринни эгаллайди. Мазкур дарслик криминалистика фанининг тўлиқ курсини ташкил этади, мазмуни эса тергов, тезкор-қидирув ва экспертиза фаолиятининг замонавий имкониятларини ёритиб, амалдаги ҳуқуқшунослик ўқув дастурларига тўла мос равишда тайёрланган. Унда криминалистика назарияси ва тергов амалиётида кейинги йилларда юз берган муҳим ўзгаришлар, криминалистик техника соҳасидаги янги-илмий воситалар, услубий тавсиялар ва мураккаб хавфли жиноят турлари, жумладан, уюшган жиноятчилар, хориж фуқаролари томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш услубиётлари биринчи марта ёритилган. Дарсликнинг қатор боблари фото тасвирлар, чизмалар билан жиҳозланган. Дарслик юридик олий ўқув юртлари талабалари, аспирантлар ва илмий ходимлар учун мўлжалланган.