Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида алмашлаб экишнинг 1:1 тизимида кузги буғдойдан кейин тупроққа турли усулларда ишлов бериб, такрорий экинлар етиштириб тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда тупроққа ишлов бериш агротехнологиясини такомиллаштириш орқали келгуси йил экилган ғўзадан эртаги, юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлашдан иборат.