И.ЮСУПОВ АСАРЛАРИДА ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

И.ЮСУПОВ АСАРЛАРИДА ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ  УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Daraja:
Oliy o`quv yurtidan keyingi ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2019
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-20 05:33:31
Дунё тилшунослиги тараққиётида илмий парадигмани тилнинг ички қонуниятлари ва структураси доирасида ўрганиш тамойилининг такомиллаштирилиши ҳамда тилни жонли сўзлашув, коммуникация жараёни ва матний контекст таҳлили асосида тадқиқ қилишдан иборат антропоцентрик йўналишнинг устуворлик қилиши муҳим аҳамият касб этди. Зеро, бадиий сўз устасининг дунёни билиши, сезиши ва идрок қилиши натижасида юзага келган поэтик контекстда халқнинг ўзига хос миллий хусусияти ва менталитети бевосита тил орқали акс эттирилади. Шунинг учун ҳам муаллиф ёзма нутқий фаолиятининг ҳосиласи ҳисобланган поэтик матнларда дунё манзарасини тасвирлашнинг ўзига хос миллий бадиий-эстетик қонуниятларини очиб бериш ҳозирги замон лингвистикасининг асосий йўналиши – антропоцентрик назарияга асосланган тадқиқотларнинг етакчи тамойилларидан бирига айланди. Бугунги кунда жаҳон тилшунослигида бадиий асар тили миллий адабий тилнинг алоҳида бир кўринишигина эмас, балки унинг тадқиқот тамойилларини белгиловчи омиллардан бири сифатида тадқиқ қилинмоқда. Шунинг учун бадиий асар тилининг услубий хусусиятлари ва ўзига хос лингвопоэтик жиҳатларини ҳар томонлама ўрганиш катта аҳамият касб этади. Фразеологизм – тилнинг бадиий образли, кучли экспрессив таъсирчанликка ва маъно ўткирлигига эга бўлган бебаҳо бойлиги. Шу боис, шоир ва ёзувчилар, таниқли сўз усталари ўз асарларида фразеологик бирикмалардан моҳирона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишади.

Дабавлено : 2021-04-20 05:33:31

Этот категорий

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш

Новый