Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунё аҳоли сонининг тез суръатларда ошиб бориши уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумладан, балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабининг ҳам тобора ўсишига олиб келмоқда. Бироқ, кўпгина мамлакатларнинг денгиз ва океанлардан узоқда жойлашганлиги ҳамда чучук сув ҳавзаларининг чекланганлиги қурғоқчил ҳудудларида маҳаллий шароитларга мос балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш ва мавжуд сув манбаларида балиқчиликни ривожлантириш учун йўналтиришни талаб этмоқда. Шунга кўра, турли типдаги сув ҳавзаларида балиқчиликни ривожлантириш ва маҳсулдорлигини ошириш учун қулай технологияларни ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.