Дунё амалиётида, кон қазиб олиш корхоналарини ишончли ресурс ва захиралар билан мунтазам равишда таъминлаш геология-қидирув ишларининг шу кундаги зарурий вазифаларидан бири ҳисобланади. Дунёнинг ривожланган давлатларида геология қидирув ишлари асосида олинадиган маълумотларни тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлашда бевосита геоахборот тизимларини (ГАТ) қўллаш муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.