Бугунги кунда дунё миқёсида сифатли пахта толасига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Ғўза кўплаб мамлакатларда энг муҳим қишлоқ хўжалик экинларидан бири, саноатнинг тўқимачилик ва бошқа соҳалари учун хом-ашё манбаидир. Шунинг учун ғўза навларининг тола сифатини яхшилаш, ҳосилдорлиги ва бошқа қимматли-хўжалик белгилари кўрсаткичларини ошириш дунё пахтачилигининг энг муҳим вазифалари сифатида қаралмоқда. Ғўзанинг генетик-селекцион тадқиқотларида дунё генофонди манбаларидан самарали фойдаланиш бугунги кун пахтачилигининг муаммоларини ечимини топишда муҳим ўрин тутади.