Сўнгги йилларда маълум шароитларда патоген хоссага эга бўлувчи ва кўпинча аёл жинсий аъзолари яллиғланиш касалликларининг сабабчиси бўлиб ҳисобланган қин нормал микрофлораси вакилларининг (шартли-патоген микроорганизмлар) иштироки билан жинсий йўллар пастки қисмлари инфекцияларининг учраши ўсиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, аёл жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари барча гинекологик касалликлар тизимида етакчи ўринни эгаллайди ва, ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларининг мавжудлигига қарамай долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.