Дунёда бугунги кунда аҳолининг турли қатламлари орасида пародонтитнинг тарқалиши 40% дан 70% гача бўлиб, кўп ҳолларда бу аҳоли орасида нотўғри овқатланиш, турмуш тарзи ва оғиз бўшлиғи гигиенасига боғлиқ . Пародонт тўқималарини сурункали шаклига ўтиш сабаблар ҳозирга қадар кам ўрганилганлигига қарамасдан, касалликни олдини олиш ва даволаш тадбирларининг самарадорлиги паст эканлигидан даололат беради. Жаҳонининг қатор етакчи олимлари томонидан олинган маълумотлардан кўриниб турибдики, сурункали генераллашган кўп омиллилик, функционал заҳиранинг бузилиши ва мослашиш қобилиятининг пасайиши билан биргаликда юз беради.