Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мифологияси, фольклори, хусусан, эпосида муҳим ўрин тутувчи етакчи тоғ образларини аниқлаш, тоғ образининг генезиси, халқ достонларидаги рамзий-бадиий мазмуни, эстетик вазифаларини кўрсатиш ҳамда тоғ образи иштирокидаги асосий барқарор шеърий мисралар таснифини тузиш, уларнинг семантик кўламини, аниқ маъно қирраларини ёритишдан иборат.