Жаҳонда иншоот ва конструкцияларни лойиҳалашда қўлланиладиган материалларнинг физик-механик хусусиятларини баҳолашнинг автоматлаштирилган тизимларини яратишга, мавжудларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу жиҳатдан лойиҳа ишларини замонавий компьютер технологиялари асосида самарали ташкил этиш йўналиши жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Япония, Италия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатларда конструкцион материалларнинг деформацияланиш жараёнларини сонли ҳисоблашнинг математик моделлари, алгоритмлари ҳамда дастурий таъминотларини яратиш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда.