Таянч сўзлар: ревматоид артрит, климактерий даври, рентгенден-сито¬метрия, прояллиғланиш цитокинлари, стандарт даво, климадинон, плазма¬ферез.
Тадқиқот объектлари: 107 та климактерий давридаги ревматоид артрит билан хасталанган аёллар.
Ишнинг мақсади: РА нинг аёлларда клиник, иммунологик ва рентгенологик кўрсаткич¬ларининг климактерий даврлари билан боғлиқликда ўрганиш ва даволашга ёндошувларини такомиллаштиришдан иборат бўлди.
Тадқиқот усуллари: клиник текширувлар, ВАШ, қон зардобидаги прояллиғланиш цитокинларини аниқлаш, рентгенденситометрия, тана вазни индексини аниқлаш, климактерик синдромнинг оғирлик даражасини модификацияланган менопаузал индекс ёрдамида аниқлаш, Ричи ва Ли тести бўйича бўғим синдромини аниқлаш.