Тадқиқот Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари
университетининг “Хорижий филология магистрлари учун назарий ва амалий асосий чет (инглиз) тили бўйича ўқув-услубий мажмуа ва унинг электрон ифодасини яратиш” мавзусида олиб борилаётган истиқболли илмий тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида генетик боғланмаган лексик омонимлар самарадорлигини, уларга таъсир этувчи лингвистик ва экстралингвистик омилларни ҳамда уларнинг лексикографик талқинини илмий асослашдан иборат.