Диccертaция тaдқиқoтининг диccертaция бaжaрилгaн илмий-тадқиқот институти илмий-тaдқиқoт ишлaри режaлaри билaн бoғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти иш режасининг «Ўқитувчилар малакасини оширишнинг инновацион қадриятли йўналишларини жорий этиш» (2012-2013 йй.) мавзусидаги инновация, А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институтининг «Педагог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида ўқув-методик қўлланма тайёрлаш ва амалиётга жорий этиш» (2014) мавзусидаги лойиҳалари доирасида бажарилган.
Тaдқиқoтнинг мaқcaди халқ таълими ходимлари малакасини масофадан ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.