Жаҳонда пахта мойини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга алоҳида эътибор берилиб, ўсимлик мойлари (пальма, соя, кунгабоқар, пахта, рапс ва х.к.) ишлаб чиқариш бугунги кунга келиб, йилига 35 млн. тоннадан кўпроқни ташкил этмоқда. Пахта мойининг бошқа мойларга қараганда унинг таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари (С16:0+С18:0) миқдорининг кўплиги ва ўзига хос компонент госсипол ва унинг ҳосилалари борлигидир ҳамда мавжуд госсиполни фармацевтикада янги дори воситаларини ишлаб чиқаришда қўлланилиши ҳисобланади.