Жаҳонда табиий толага, хусусан пахта толасига бўлган талаб ошиб бормоқда. Бугунги кунга келиб ер юзида 25 дан ортиқ мамлакатда пахта толаси етиштирилиб, дастлабки ишлов берилмоқда. Ҳозирда пахта саноатининг технологик машиналарини замон талаблари даражасида такомиллаштириш, технологик машиналардаги ишчи органлар ва узатмаларни илмий асосда ишлаб чиқиш ва саноатга жорий этиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.