Жаҳондаги кўппартиявийлик амалиѐти муайян ижтимоий гуруҳ ва қатламларга хос хусусият ҳамда уларнинг манфаатларини ифода этиб келаѐтгани боис, унинг универсал моделини яратиш ҳамда уни экспорт қилиш инсониятнинг тинч ва барқарор ривожланишига хавф туғдиради. Бугун кўппартиявийлик амалиѐтида юз бераѐтган интеграция ва дифференция жараѐнлари, партиялараро рақобатнинг кучайиши сиѐсий партиялар фаолиятини тизимли ва узлуксиз ўрганишни объектив заруратга айлантирди.