Жаҳон бозорида табиий маҳсулотларга, жумладан, пахта толасига бўлган талаб ошиб бормоқда. Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг (ICAC) маълумотларига қараганда «ташқи бозорга пахта толаси етказиб бериш бўйича Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Бразилия ҳамда Ўзбекистон каби давлатлар етакчилик қилмоқда».