Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунё бўйича термитлар томонидан келтирилаётган зарар йилдан-йилга ошиб бормоқда. «Ғарбий Африкада термитларнинг биноларга келтираётган зарари жорий таъмирлаш учун сарфланадиган маблағнинг 10% ни ташкил қилса, АҚШда термитлар келтираётган зарар йилига 1,5 млрд., дунё бўйича эса 20 млрд. долларни ташкил этади» .