Муаммонинг долзарблиги ва бажарилганлик даражаси. Академик лицейларда математика таълимда ўқувчиларнинг қизиқиш, қобилият ва мойилликларини эътиборга олишнинг муҳим омили ва шарти бу таълим-тарбия жараёнини табақалаштириш (дифференциациялаш)дир. Жамият ўзини-ўзи англаб етган ҳозирги даврда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ғоялари асосида узлуксиз таълим тизимини янгилаш ишлари ривожланаётган шахснинг интеллектуал ва маънавий-маърифий эҳтиёжларини максимал даражада қаноатлантириш йўналишида амалга оширилмоқда. Бунда ўқувчиларнинг қизиқиш, қобилият ва мойилликларини оптимал даражада ривожлантириш, таълимни индивидуаллаштириш муаммолари олдинги ўринларга қўйилмоқда.